1

Сирдарёлик ёшларга Президент совғаси – библиобус топширилди

ЖАМИЯТ 20.04.2018, 21:27
Теглар: Фото
Сирдарёлик ёшларга Президент совғаси – библиобус топширилди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти кенгашига Президентимиз совғаси – библиобус, яъни кутубхона шаклидаги махсус автотранспорт воситаси калити тантанали равишда топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Вилоят ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, таълим муассасалари ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этган тадбирда ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юксак салоҳиятли инсонлар этиб улғайтиришда китобнинг ўрни беқиёс экани алоҳида таъкидланди.

Президентимизнинг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида вилоятда узоқ қишлоқлар ёшларининг китобга эҳтиёжини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Китобларни ташиш ва сақлашга мўлжалланган мазкур транспорт воситаси жавонларида 2 мингдан ортиқ китоб жойлаштирилган.

2.JPG

15.JPG

– Давлатимиз раҳбарининг биз, сирдарёлик ёшларга тақдим этган бу ноёб совғаси чекка ҳудудларда яшайдиган аҳоли, айниқса, ёшларни миллий ва жаҳон мумтоз адабиёти дурдоналаридан баҳраманд этиш имкониятини яратади, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Ш.Зайниддинов. – Библиобус борадиган ҳар бир қишлоқда ёшлар шоир ва ёзувчилар билан учрашади, адабий кечалар ташкил этилади.

Тадбирда Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев сўзга чиқди.

Шарҳлар

Хитойда эрталабдан ўзини бахтсиз ҳис қилганлар ишга келиши шарт эмас

25.04.2024, 07:33

Хитойнинг Хенан провинциясидаги чакана савдо тармоғи асосчиси, бизнесмен Ю Донглай ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилди, деб...
Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1