Кейинги пайтларда Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари ўртасидаги дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, икки давлат ўртасида иқтисодий-ижтимоий соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида кенг кўламдаги ишлар олиб борилмоқда.
Икки давлат президентларининг Душанбедаги учрашувларида белгиланган бир қатор қарор ва келишувларнинг амалий давоми сифатида Самарқанд ва Тожикистоннинг Сўғд вилояти ҳокимиятларининг ҳамкорлик ва ўзаро келишувларига мувофиқ, Самарқандда икки вилоят ўртасида бизнес-форум, саноат маҳсулотлари кўргазмаси, маданий дастур ва футбол жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилди.
Хусусан, 20 апрель куни Самарқанддаги “Динамо” стадионида халқаро ўртоқлик ўйини ташкил этилди.
Дастурга кўра, дастлаб концерт дастури бошланди, эл суйган хонанда ва эстрада қўшиқчилари мухлисларни қўшиқлари билан хурсанд этишди.
Шундан сўнг Самарқанднинг “Динамо” ҳамда Хўжанд шаҳрининг “Хўжанд” клублари ўртасида ўртоқлик учрашуви бошланди.
Динамо" - "Хужанд": 2:2







