Польшанинг Чеховице-Дзедзице шаҳрида истиқомат қилувчи қиз дугонасининг ҳазили туфайли сал қолса бошидан айрилаёзди, дея хабар берди Lenta.ru нашри.
Қизнинг дугонаси уни ҳаракатланаётган автобус ғилдираги тагига итариб юборган. Албатта, дугонаси буни ҳазил тариқасида амалга оширган. Қиз автобуснинг ғилдирагидан бир неча сантиметр берироққа йиқилган.
Айбдор дугонага эса полиция 300 злата миқдорида жарима cолган.






