1

Тошкентнинг талабалар шаҳарчасида депутатлар томонидан бир қатор камчиликлар аниқланди

ЖАМИЯТ 21.04.2018, 09:10
Тошкентнинг талабалар шаҳарчасида депутатлар томонидан бир қатор камчиликлар аниқланди

Парламент қуйи палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссияси томонидан «Ёшлик» талабалар шаҳарчаси фаолиятини ўрганиш жараёнида депутатлар томонидан бир қатор камчиликлар аниқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Хабарда қайд этилишича, талабалар шаҳарчасидаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг кўпчилиги турар жойга муҳтож. Шаҳарчадаги турар жойлар 6782 ўринга мўлжаллангани боис, 12098 нафар талаба шу ҳудуддаги маҳаллаларда ижара асосида яшаб келмоқда.

Бу эса аҳоли хонадонларида ижарада яшаётган талабаларни вақтинча рўйхатга қўйиш, талабаларнинг хонадон эгаси билан ижара шартномаси тузиши мажбурийлиги учун, аксарият ҳолларда турар жойга эҳтиёжи бор талабаларнинг аҳоли хонадонлари билан ижара шартномаси тузишда қийинчиликлар вужудга келиб, рўйхатга туриш билан боғлиқ турли қоидабузарликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан шаҳарча ҳудудидаги таълим муассасаларида турар жойга муҳтож оилали талабалар таҳсил олаётган бўлса-да, улар учун махсус турар жойлар мавжуд эмаслиги аниқланди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб комиссия талабалар шаҳарчаси ҳудудидаги олий таълим муаасасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг турар жойга бўлган эҳтиёжига мос равишда қўшимча турар жой биноларини қуриш масаласини кўриб чиқиш, шаҳарча ҳудудидаги таълим муассасаларида турар жойга муҳтож оилали талабалар учун махсус турар жойлар ташкил этиш, бўш ва қаровсиз бино ва иншоотлардан самарали фойдаланиш чораларини кўриш таклифини илгари сурди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1