1

“Ўзбекистон темир йўллари” мева-сабзавот ташишга 50% чегирма эълон қилди

ЖАМИЯТ 22.04.2018, 13:33
“Ўзбекистон темир йўллари” мева-сабзавот ташишга 50% чегирма эълон қилди

“Ўзбекистон темир йўллари” мева-сабзавотлар ташишга чегирмалар эълон қилди. Бу ҳақида компаниянинг расмий саҳифасида хабар берилган.

Чегирмалар қуйидаги ҳолатларда берилади:

  1. Ўзбекистон ҳудудида янги етиштирилган ҳўл мева ва сабзавотлар, қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт йўналишида ташилганида 50 фоизлик чегирма қўллаш тартиби ўрнатилган.
  2. Қўшни Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонда янги етиштирилган ҳўл мева ва сабзавотлар, картошка ва товуқ гўшти олиб ўтиш учун транзит ташувларида 50 фоиз чегирма қўлланилиши тартиби ўрнатилган.
  3. Россия Федерацияси ҳудудига янги етиштирилган ҳўл мева ва сабзавотлар рефрижератор вагонларда олиб кирилганда, Россия давлати томонидан 50 фоизлик чегирма қўлланилади.

Қўшимча маълумотлар ва уларнинг шартлари ҳақида батафсил “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти “Ўзтемирйўлэкспедиция” орқали олиш мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1