АсосийDunyo

Майкл Жексоннинг оёқ кийими кимошди савдосида сотилади (видео)

'Майкл Жексоннинг оёқ кийими кимошди савдосида сотилади (видео)'ning rasmi

Марҳум поп-мусиқа қироли Майкл Жексон машҳур “Ой юриши” (“лунная походка”)ни илк бор ижро этган оёқ кийими кимошди савдосида сотилади, дея хабар берди РИА Новости нашри.

Кимошди савдоси 26 май куни Калифорнияда бўлиб ўтади.

Маълум бўлишича, ушбу қора теридан тикилган оёқ кийимини Майкл Жексон илк бор Billie Jean (Motown 25 дастури) репетициясида “ой юриши”ни ижро этган.

Кейинчалик ушбу оёқ кийимини Майкл Жексон ўзининг машҳур хореографи Лестер Вилсонга совға қилган экан. Унинг бошланғич нархи 5 минг доллар миқдорида белгиланди.


Бошқа янгиликлар