Москвада Миша исмли олти яшар болани бувиси ўғирлаб кетди, дея хабар берди Лайф нашри.
Маълум бўлишича, бувига набираси билан кўришишга имкон беришмаган экан.
Кампир 2099-сонли болалар боғчасига эрталаб келган ва тарбиячиларга набирасини уйига олиб кетишини айтган. Тарбиячи унинг гапларига ишониб болани бувисининг қўлига топширган.
Оқибатда буви билан набирани, мана, тўртинчи кунки, излашмоқда.






