1

Адлия вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди

ЖАМИЯТ 23.04.2018, 09:42
Адлия вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди

Адлия вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда вазирликнинг матбуот хизмати хабар берди.

Адлия вазирининг тегишли буйруқлари билан:

Адхам Муратович Турдиев – Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармаси бошлиғи лавозимига;

Умаров Дилмурат Абдиалимович – Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси бошлиғи лавозимига;

Исламбек Рустамбекович Рустамбеков – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимига тайинланди.

Бундан ташқари, ўтказилган танловлардан муваффақиятли ўтган 72 нафар шахс янги ташкил этилган туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқлари этиб тайинланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1