Шу йил 25 апрель куни Самарқанд шаҳридаги «Ҳунармандлар маркази»да Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» уюшмаси ташаббуси билан ташкил этилган «Амалий санъат – истиқболли ёшлар қўлида» номли ёш ҳунармандлар маҳсулотлари кўргазма танловининг республика босқичи бўлиб ўтади, деб хабар бремоқда «Зарафшон» нашри.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан келган ёш ҳунармандлар ўзлари тайёрлаган бежирим ҳунармандчилик маҳсулотлари билан қатнашади ва ўзаро беллашади.






