Николас Кейж актёрлик карьерасига нуқта қўйишини эълон қилди, дея хабар берди Lenta.ru нашри.
Эндиликда актёр ўзини режиссёрлик курсида синаб кўрмоқчи.

“Узоғи билан 3-4 йил фильмларда суратга тушиб, у ёғига ўзимни режиссёрликка бағишлайман”, – дея тушунтириш берди Кейж.

Николас Кейжнинг режиссёрлиги остидаги ягона фильм – “Жиголо” 2002 йили катта экранларга чиқарилган.

54 ёшли актёр шу кунгача 80 дан ортиқ фильмларда суратга тушган. У асосан “Юзсиз”, “Қоя”, “Фаришталар шаҳри”, “Миллат хазинаси”, “Башоратгўй” каби кинокартиналар орқали машҳурдир.






