АсосийDunyo

Суд Барак Обаманинг ваколатини чеклаб қўйди

АҚШ олий суди мамлакат президенти Барак Обама ваколатини чеклаб қўйди.

Суд қарорига кўра, агарда Оқ уй ва АҚШ Сенати ҳар хил партиялар томонидан бошқарилса, парламент таътили даврида президент шахсларни юқори лавозимга тайинлай олмайди.

Бунга сабаб АҚШ президентининг сенат билан келишмовчилиги бўлди. Сенатларнинг бири президентни 2013 йилнинг январ ойида меҳнат масалалари бўйича миллий бошқарувига 3 нафар янги шахсни тайинлашга ҳаққи йўқ бўлганини маълум қилган. 

“У конституция томонидан берилган президент ваколатидан фойдаланиб, сенат таътили вақтида бўш қоладиган ўринга янги шахсни тайинлади”,-дея маълум қилди сенат. Аммо, республикачилар ўша даврда таътилда бўлмаганликларини қайд этишмоқда, дея  хабар беради “Вести.ру”.   

Олий суд эса шахс лавозимга тайинланган даврда АҚШ сенати таътилда бўлмаган ва конгресснинг икалла палатаси қачон таътилга чиқишини ўзлари ҳал қилиши керак деб топди. Суднинг ушбу қарорига кўра, сенат энди палаталар таътили даврида президентга ўзгартириш киритишига ҳалақит қилиши мумкин. Ушбу услуб, яъни бир партия таътилда бўлган даврдан фойдаланиб ўзгартиришлар киритиш сўнгги йилларда иккала партиялар томонидан кўп бора кузатилган эди.   

Аммо, президент партияси таътилда бўлган вақтда иккинчи партия ўзгартириш кирита оладими йўқми, буни суд ҳал қилади. 

    Бошқа янгиликлар