АсосийDunyo

Тимсоҳ 14 ёшли ўқувчига акасининг кўз ўнгида ҳамла қилди

'Тимсоҳ 14 ёшли ўқувчига акасининг кўз ўнгида  ҳамла қилди'ning rasmi

Ҳиндистоннинг Одиша (Орисса) штатида тимсоҳ 14 ёшли ўқувчига ҳамла қилди, деб хабар бермоқда "The New Indian Express" нашри.

Бола акаси билан Бхитарканика боғи яқинида жойлашган кўлда чўмилаётганда судралиб юрувчи унга ташланди ва уни сув тубига тортиб кетди.

Воқеа гувоҳлари ёрдам беришга шошилдилар, лекин ҳеч қандай ёрдам кўрсата олмадилар.

Тезкор қўтқарув гуруҳининг ҳам зудлик билан воқеа жойига етиб келиши натижа бермади. Боланинг жасад қолдиқлари топилмади.

Маҳаллий аҳоли ушбу ҳудудда ҳар йили бундай ҳолат кузатилишини ва 6-10 нафар инсон қурбон бўлаётганини айтиб ўтди. Шунингдек, бундай нохуш воқеалар рўй беришида улар ҳукуматни айблашди. Чунки бугунга қадар қирғоқда панжара-тўсиқлар ўрнатилмади.

Текширув ишлари тугагандан кейин ҳалок бўлган боланинг оиласига 300 минг рупий миқдорида товон тўланади.

    Бошқа янгиликлар