Франция президенти Эммануэль Макрон АҚШ давлатига расмий ташрифи билан келди, деб хабар бермоқда ria.ru нашри.
Макроннинг ушбу ташрифи АҚШ ва Франция муносабатларининг 250 йиллигига бағишланган.
Франция раҳбарининг самолёти Вашингтон яқинидаги Эндрюс ҳарбий-ҳаво базасига қўнган. Олий мартабали меҳмонни АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг рафиқаси Мелания Трамп кутиб олди.
Давлат ташрифи доирасида бир қатор маросимлар ўтказилиши кўзда тутилган. Эртага, чоршанба куни Франция президенти АҚШ конгрессида нутқ сўзлайди.
Шунингдек, Мелания Трамп Эммануэль Макрон ва унинг турмуш ўртоғи шарафига Вернон тоғидаги Жорж Вашингтоннинг уйида кечки байрамона дастурхонини ташкиллаштирди.
Бу Дональд Трампнинг илк бора Франция президентини қабул қилишидир.







