1

“Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018”нинг тақдирлаш маросимидан репортаж

ЖАМИЯТ 25.04.2018, 09:57
“Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018”нинг тақдирлаш маросимидан репортаж

24 апрель куни пойтахтимизнинг Олмазор тумани Талабалар шаҳарчасидаги Ўзбекистон Ёшлар иттифоқига қарашли “Ёшлар маркази”да эркаклар ўртасида ўтказилган “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018”нинг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

photo5402533199093016732.jpg

photo5402533199093016733.jpg

photo5402533199093016736.jpg

photo5402533199093016739.jpg

photo5402533199093016738.jpg

photo5402533199093016737.jpg

Ҳакамлар ҳайъатининг якдил хулосасига кўра, эркаклар ўртасида ўтказилган мусобақанинг Олий ўрни (Гран-при)га эса қорақалпоғистонлик Йўлдошбек қори Нуриддинов сазовор бўлди. Унга юртимизда ишлаб чиқарилаётган “Жентра” русумли автомобиль совға қилинди.

Биринчи ўрин эса андижонлик Убайдуллоҳ қорига насиб этди. Ғолибга мукофот тариқасида уч кишига ҳаж сафари учун сертификат топширилди.

18-25 ёш бўйича тиловат йўналиши ғолиблари:

1-ўрин: Низомиддин қори Исмоилов (Тошкент шаҳри)

2-ўрин: Ҳасан қори Комилов (Қашқадарё вилояти)

3-ўрин: Нурмуҳаммед қори (Қорақалпоғистон республикаси)

26-40 ёш бўйича тиловат йўналиши ғолиблари:

1-ўрин: Расулбек қори Йўлдошев (Фарғона вилояти)

2-ўрин: Исроилхон қори Неъматжонов (Наманган вилояти)

3-ўрин: Файзираҳмон қори Мамажанов (Тошкент шаҳри)

18-25 ёш бўйича ҳифз йўналиши ғолиблари:

1-ўрин: Муҳаммадисо қори Маҳмудов (Фарғона вилояти)

2-ўрин: Аббосҳон қори Обидов (Тошкент вилояти)

26-40 ёш бўйича ҳифз йўналиши ғолиблари:

1-ўрин: Убайдуллоҳ қори Исҳоқов (Андижон вилояти)

2-ўрин: Абдулҳамид қори Саидазимов (Жиззаҳ вилояти)

3-ўрин: Аҳмаджон қори Ворисов (Наманган вилояти)

Диний таълим муассасалари талабалари ўртасидаги мусобақа ғолиблари (тиловат йўналиши):

1-ўрин: Қодирали қори Аҳмаджонов (Мир Араб мадрасаси).

2-ўрин: Азим қори Зиёвиддинов (Ҳидоя мадрасаси) Ҳамидуллоҳ қори Ҳикматуллаев (Муҳаммад ал-Беруний мадрасаси).

3-ўрин: Ҳамидуллоҳ қори Нажмиддинов (Тошкент ислом институти) Асрорхон қори Ҳамидов (Кўкалдош мадрасаси).

Диний таълим муассасалари талабалари ўртасидаги мусобақа ғолиблари (ҳифз йўналиши):

1-ўрин: Йўлдошали қори Нуриддинов (Тошкент ислом институти).

2-ўрин: Муҳаммадхожи Мирзо қори Саидалиев (Тошкент ислом институти).

3-ўрин: Фозилхон қори Бойхонов (Халқаро ислом академияси).

Шунингдек, мусобақада турли номинациялар бўйича ҳам қорилар тақдирланди:

энг хушовоз Қуръон қориси номинацияси соҳиби: Муҳсин қори Содиқов (Фарғона вилояти);

энг ёш Қуръон қориси номинацияси соҳиби: Ҳабибуллоҳ қори Аҳмадов (Тошкент шаҳри);

Энг матонатли Қуръон қориси номинацияси соҳиби: Арзибек қори Бегматов (Фарғона вилояти).

ЎзА хабарига кўра, 25-26 апрель кунилари аёллар ўртасида мусоқанинг республика босиқчи бўлиб ўтади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1