Перунинг Танка шаҳрида дайди итлар тўдаси туғилганига ҳали 6-8 соат бўлган, ҳатто киндиги ҳам тушмаган чаққалоққа ташланди, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.
Воқеа гувоҳлари дарҳол тез ёрдам чақиришган, бола зудлик билан касалхонага етказилган. Шифокорлар боланинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳаракат қилмоқда.
Мўъжиза рўй беиб, бола тирик қолган, у кўплаб жароҳат олгани маълум қилинган.
Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Полиция болани онаси ташлаб кетган, деб тахмин қилмоқда.








