1

Ўзбекистонлик дипломат номзоди ШҲТ Бош котиблигига илгари сурилмоқда

ЖАМИЯТ 25.04.2018, 17:47
Ўзбекистонлик дипломат номзоди ШҲТ Бош котиблигига илгари сурилмоқда

Кеча, 24 апрель куни Хитойнинг Пекин шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.

"Халқ сўзи" нашри хабарига кўра, унда мазкур ташкилот Бош котиблигига ўзбекистонлик Владимир Норов номзоди ҳам илгари сурилди.

Владимир Норов 2019 йилнинг 1 январидан 2021 йилнинг 31 декабрига қадар мазкур юксак лавозимни эгаллаши кутилаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Рашид Алимов (Тожикистон) 2016 йил 1 январидан буён ШҲТ Бош котиби лавозимида иш юритиб келмоқда. Унинг ваколат муддати шу йил якунида ниҳоясига етади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1