1

Туғуруққача ётиш бўлимининг аянчли аҳволи ижтимоий тармоқда қизғин муҳокамага сабаб бўлмоқда (фото)

ЖАМИЯТ 26.04.2018, 12:59
Туғуруққача ётиш бўлимининг аянчли аҳволи ижтимоий тармоқда қизғин муҳокамага сабаб бўлмоқда (фото)

24 апрель куни Facebook’даги «Халқ билан мулоқот» гуруҳига Наманган вилоятида Поп туман марказий шифохонасининг туғуруққача ётиш бўлимининг ачинарли ҳолатдаги аҳволи акс этган суратлар жойлаштирилди.


"Бу бино Наманган вилояти Поп тумани марказий шифохонасининг туғуруқгача ётадиган бўлимининг аҳволи. Бу ерда мани синглим даволаниб, чиқди. Врачларнинг ҳам малакаси паст. Бир ҳафта мобайнида ташхис қўйишолмади. У ердаги антисанитарияга гап тополмайман. Сувараклар беморларни устида юраркан, каламушлар бор экан, полларни устида юрганда қўрқиб қадам ташлашар экан синиб кетмасмикин деб. Хуллас айтса гап куп. Буни назоратга оладиганлар борми? Ахир касаллар бу ерга даволаниш учун боришади. Бу ерда бир ётган одам даво топиш ўрнига баттар касал буладику", - деб деб ёзади гуруҳ аъзоси Лобар Алиева.

Шунингдек, ушбу суратлар ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан қизғин муҳокама қилинаяпти.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1