1

Тошкентда ҳайдовчининг жасади унга тегишли бўлган автомашинадан топилди

ЖАМИЯТ 26.04.2018, 14:17
Тошкентда ҳайдовчининг жасади унга тегишли бўлган автомашинадан топилди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 25 апрель куни соат 07.30ларда, Посира кўчасида “Спарк” русумли автомашинанинг ўриндиғидан шу автомашина эгаси, Марказ-6 даҳаси 89-уй 46-хонадонда яшаган, 1976 й.т. Д.Ильясовнинг жасади топилган.

"Дастлабки текширув натижасида Д.Ильясов нафас йўли қусиш моддаси билан беркилиши оқибатида келиб чиққан механик асфиксиядан вафот этганлиги кўрсатилган", - дейилган хабарда.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1