1

"Ўзбекистон обидаларидаги битиклар" туркум нашрининг 13 та жилди халқаро кўргазмада тақдим этилди

ЖАМИЯТ 26.04.2018, 17:15
"Ўзбекистон обидаларидаги битиклар" туркум нашрининг 13 та жилди халқаро кўргазмада тақдим этилди

Аввал хабар қилганимиздек, жорий йил 25 апрель куни Қозоғистон Республикаси Остона шаҳридаги “Корме” кўргазмалар марказида “III Евроосиё халқаро китоб кўргазма ярмаркаси” ўз фаолиятини бошлади.

Унда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги тизимидаги “Ўзбекистон”, “Ўқитувчи”, Ғафур Ғулом, Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйлари ва бошқа қатор нашриёт-матбаа корхоналарининг беш юздан ортиқ номдаги мингга яқин ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий, илмий-оммабоп, болалар адабиёти ва бадиий асарлари ҳам намойиш этилмоқда.

Ушбу нашрлар билан бир қаторда кўргазмада Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан нашр қилинган "Ўзбекистон обидаларидаги битиклар" туркум нашрининг 13 та жилди ҳамда "Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида" халқаро мультимедиа лойиҳаси доирасида Россия музейларидаги Ўзбекистон маданий меросига бағишланган 10 та жилд тақдимоти ўтказилмоқда.

Кўргазманинг очилиш маросимида Қозоғистон Республикаси Давлат котиби Гульшара Абдикаликова, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директорининг биринчи ўринбосари, мамлакатимиз делегацияси раҳбари Собир Шукуров ва бошқалар мазкур халқаро кўргазманинг аҳамияти тобора юксалиб бораётгани, Евроосиё мамлакатларининг нашриёт-матбаа йўналишида ўзаро тажриба алмашиши, ҳамкорлик қилиши учун қулай муҳит яратаётганини алоҳида таъкидлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1