Аргентиналик футболчи бир метрлик масофадан очиқ дарвозага тўп киритолмади (Видео)
“Бока Хуниорс” футбол жамоасининг аргентиналик ҳужумчиси Ванчопе Абила Бразилиянинг “Палмейрас” жамоасига қарши кечаётган матчда рақибларнинг очиқ дарвозасига гол уролмади, дея маълум қилмоқда News.day.az нашри.
Гуруҳдан чиқиш учрашувининг биринчи таймида Бразилия фойдасига ҳисоб 1:0 эди. Шунда гол уришга қулай вазият туғилганда Абила бир метрлик масофадан очиқ дарвозани ишғол этолмагани барчани ҳайратга солди.
Иккинчи таймда эса Бразилия жамоси ҳисобни 2:0га етказди.






