1

Дунёдаги энг йирик болалар қабри топилди

ДУНЁ 27.04.2018, 16:40
Дунёдаги энг йирик болалар қабри топилди

Перуда археологлар болаларнинг оммавий қабрини топишди. У шу пайтгача аниқланган энг катта оммавий қабр ҳисобланади.

Мутахассисларнинг маълум қилишича, тахминан 140 та скелет топилган. Қазилма ишлари АҚШ Миллий географик ҳамжамияти томонидан қўллаб-қувватланган.

“National Geographic” порталининг ёзишича, бу ерда 5 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар ва 200та ёш ламанинг жасади дафн этилган. Улар 550 йил муқаддам ўлдирилгани айтилмоқда. Нега деганда, болалар ва ҳайвонларнинг қовурғалари синган. Яна бошқа жароҳат излари ҳам бор. Шунингдек, бу ерда уч нафар ёши катта одам, икки нафари бошидан оғир жароҳат олган аёл киши ҳам дафн этилган.

Археологларнинг тахминича, улар қандайдир маросим туфайли қурбонлик қилинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1