1

Филлиппиннинг Боракай ороли сайёҳлар учун ёпилди

ДУНЁ 27.04.2018, 18:43
Филлиппиннинг Боракай ороли сайёҳлар учун ёпилди

Филлиппининг Боракай ороли барча сайёҳлар учун ёпиқ деб элон қилинди. 26 апрелдан бошлаб барча туристлар худудни тарк этишни бошлади.

Филиппин президенти Родриго Дутертенинг қарорига кўра, орол табиатининг ифлослангани туфайли оммавий тозалаш ишлари олиб борилади. Ҳудуд барча сайёҳлар учун ёпилиши ва дамолаётганлар уни тарк этишлари лозимлиги хақида бундан бир неча кун аввал огоҳлантирилган эди.Айни дамда бу ерда дам олаётган туристлар кемаларда оролдан жўнаб кетишмоқда.

Бу орол табиатини сақлаб қолишнинг энг самарали усулидир. Ҳозирча ушбу қарордан сайёҳлар ҳам маҳаллий аҳоли вакиллари ҳам норози бўлиши мумкин. Бироқ у қайта очилгач, ҳаммаси аввалги ҳолига қайтади.

Мазкур ҳудуд 6 ой муддатга ёпилган. Бу вақт мобайнида оролнинг дренаж тизими қайта тикланади. Тозалаш ишлари океаннинг қумли соҳилларидан бошланади. Бу жараённи амалга ошириш учун ҳукумат томонидан катта гуруҳ тузилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1