АсосийDunyo

Сочи шаҳрининг қорли тоғ ён бағрида футбол мусобақаси бўлиб ўтди

'Сочи шаҳрининг қорли тоғ ён бағрида футбол мусобақаси бўлиб ўтди'ning rasmi

Россиянинг Сочи шаҳрида россиялик футбол фахрийлари ўртасида футбол мусобақаси бўлиб ўтди. Қизиқарли жиҳати шундаки, ўйин қорли ҳудудда, тоғ ён бағрида ўтказилган.

Мусобақа денгиз сатҳидан 2064 метр баландликда қорли ва музли жойда ўтказилганига қарамай, унда кекса ёшли собиқ футболчилар хамиштирок этди. Футбол ўйини мамлакатнинг норасмий чемпионати сифатида ўтказилди. Ўртоқлик мусобоқасидаМосква, Санкт-Петербург, Қозон, Сочи каби 11 та шаҳарларданфутболчилар қатнашишди. Мазкур мусобақа мамлакат тарихида илк маротаба бўлиб ўтмоқда.

Ноодатий майдонда ўтказилган ўйинни томоша қилиш учун футболчиларнинг оила аъзолари, яқинларидан ташқари уларнинг мухлислари ҳам тоғли ҳудудга йиғилишган.Учрашув 3: 3 ҳисобида дуранг натижа билан якунланди.Шунингдек,фахрий футболчилар иштирокидаги мазкур мусобақа 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати олдидан футболга эътибор сифатида ҳам ўтказилди.

    Бошқа янгиликлар