АсосийDunyo

Америкалик аёлнинг уйига 5 нафар айиқ “меҳмонга келди”

'Америкалик аёлнинг уйига 5 нафар айиқ “меҳмонга келди”'ning rasmi

Американинг Тенесси штатида яшовчи Шерон Тернер (SharonTurner) ҳовлисига тўпланган беш нафар айиқни видеога олди, деб хабар берди lenta.ru нашри.

“Мен айвонга чиқиб, бу ҳодисани видеога олдим. Мен илгари ҳам уйим атрофида юрган айиқларни кўп бора кузатганман, аммо улар ҳеч қачон ҳовлимга кирмаган эди. Бугун улар 5 нафар бўлиб, уйимга “меҳмонга келишибди”, деб изоҳ берди аёл.

Айиқлар ҳовлида 10 дақиқа айлангач, ўрмонга қайтиб кетишган. Барибал номи билан юритилувчи қора айиқлар Шимолий Америкада кенг тарқалган. Уларнинг бўйи 1,4-2 метрни, оғирлиги эса 360 килограммни ташкил этади. Мазкур турга мансуб айиқлар камдан-кам ҳолларда одамларга ҳужум қилади.

Бошқа янгиликлар