Австралияда “Узунқулоқ Питер” мультфильмини томоша қилишга келган болаларга тасодифан “Реинкарнация” фильмининг трейлери намойиш этилди, деб хабар берди lenta.ru нашри.
Мазкур трейлер болалар ва уларнинг ота-онасини залдан қочиб чиқишга мажбур қилди. Мазкур кинокартина танқидчилар томонидан “ 2018 йилнинг энг қўрқинчли фильми” деб аталди. Трейлерда кекса аёлнинг тобутда ётиши, ёнаётган эркак, кичкина қизчанинг кабутар бошини қайчида узиб олиши ва бошқа бир қанча даҳшатли кадрлар акс этган.
“Фильм жуда даҳшатли эди. Ота-оналар киномеханикдан зудлик билан намойишни тўхтатишни талаб қилишди. Улар фарзандларининг кўзини тўсишга, баъзи бирлари эса залдан қочиб чиқишга мажбур бўлишди”, деб маълумот берди томошабинлардан бири.
Бўлиб ўтган воқеадан кейин кинотеатр раҳбарияти томошабинлардан узр сўради ва ҳодиса тафсилотлари юзасидан суруштирув ўтказишга ваъда берди.






