1

Тошкентда фавворалар икки кун аввал ишга туширилди

ЖАМИЯТ 30.04.2018, 12:09
Тошкентда фавворалар икки кун аввал ишга туширилди

Тошкентда фавворалар жорий йилда 29 апрелдан ишга туширилди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ҳокимлиги.

29 апрель соат 15:00 да барча 60 та фавворалар ишга туширилди. Мавсум одатдагидан икки кун олдин (1 майнинг ўрнига 29 апрель) бошланди.

"Тошкент шаҳрининг Хадра майдонидаги энг ёши улуғ фавворалардан бири ўн икки метр баландликкача кўтарилиб ўзгача чирой бахш этмоқда", - дейилган хабарда.

Бу Туркия президенти Ражаб Таййиб Эрдоған Ўзбекистонга давлат ташрифи билан боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 29 апрел куни Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўғон давлат ташрифи билан Тошкентга келди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1