1

Халқаро олимпиадада ўзбекистонлик ўқувчилар 2 та кумуш ва 4 та бронза медални қўлга киритишди

ЖАМИЯТ 30.04.2018, 13:17
Халқаро олимпиадада ўзбекистонлик ўқувчилар 2 та кумуш ва 4 та бронза медални қўлга киритишди

Дунёнинг 22 давлатидан иқтидорли ёшлар қатнашган 52-Халқаро Менделеев олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 2 та кумуш ва 4 та бронза медални қўлга киритишди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Тошкент давлат педиатрия тиббиёт институти қошидаги Юнусобод академик лицейи директори Ортиқбой Эшонқуловнинг Украина Республикасидан хабар беришича, Минск шаҳрида 23 – 29 апрель кунлари бўлиб ўтган 52-Халқаро Менделеев олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар муваффақиятли иштирок этишди.

Дунёнинг 22 давлатидан иқтидорли ёшлар қатнашган мазкур нуфузли олимпиадада мамлакатимиз вакиллари 2 та кумуш ва 4 та бронза медални қўлга киритишиб, юртимизда илм-фанга қаратилган юксак эътиборни яна бир бор амалда намоён этдилар.

Жумладан, Тошкент давлат педиатрия тиббиёт институти қошидаги Юнусобод академик лицейи (1 та кумуш, 3 та бронза), Наманган вилояти (1 та кумуш) ҳамда Тошкент вилояти (1та бронза) вакиллари совриндорлар сафидан жой олган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1