1

Миллий авиакомпания навбатдаги Boeing-787-8 Dreamliner самолётини олади

ЖАМИЯТ 30.04.2018, 13:54
Миллий авиакомпания навбатдаги Boeing-787-8 Dreamliner самолётини олади

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси ҳамда Boeing корпорацияси навбатдаги Boeing-787-8 Dreamliner йўловчи самолётини етказиб бериш бўйича шартномани имзолади. Ушбу қўшимча самолётни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистоннинг миллий авиаташувчиси 2020 йилгача ўз паркида ушбу турдаги олтита самолётга эга бўлади. Бу ҳақда МАК ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Жорий йилнинг май ойи ўрталарида етказиб берилиши кутилаётган учинчи Dreamliner МАК авиапаркида мавжуд бўлган аввалги иккита Boeing-787-8 Dreamliner’дан йўловчи ўриндиқларининг сони ошиғлиги - умумий сони 270 (бизнес классда 24та, иқтисод классда 246та) ва экипаж дам олиши учун алоҳида бўлинма ташкил этилганлиги билан фарқланади.

Ушбу самолётда ҳам авиакомпаниянинг бошқа Boeing-787 Dreamliner ҳаво кемаларидаги каби ёнилғи тежаш самарадорлигини ошириш, шовқин даражасини пасайтириш ва атмосферага CO2 ажраб чиқишини камайтириш имконини берувчи GE Aviation компаниясининг GEnx-1B двигателлари ўрнатилган.

Бугунги кунда МАК Boeing-787 Dreamliner’ларида Нью-Йоркка тўғридан-тўғри парвозлар ва бошқа халқаро йўналишлардаги қатновлар муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1