1

1 кунда 200 дан зиёд автомобиль вақтинчалик жарима майдончаларига қўйилди

ЖАМИЯТ 30.04.2018, 16:06
1 кунда 200 дан зиёд автомобиль вақтинчалик жарима майдончаларига қўйилди

Тошкент вилоятида “Автопатруль рейд” деб номланган 1 кунлик тадбир ўтказилди.

Тадбирдан мақсад аҳоли саломатлигини асраш, тинч ва осуда ҳаёт кечиришини таъминлаш, йўл билан боғлиқ турли нохуш ҳолатларнинг олдини олишдир. Бу борада ички ишлар тизимининг ЙҲХБ ходимлари муайян ишларни амалга оширмоқда.

Жумладан, жорий йил 28 апрель куни Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан вилоят ҳудудида ўтказилган бир кунлик — “Автопатруль рейд” профилактик тадбирида содир бўлиши мумкин бўлган воқеа-ҳодисаларнинг олди олинди.

Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ЙҲХБ нинг ЎзАга хабар беришича, ушбу тадбир давомида 130 дан зиёд ҳайдовчилар маст ҳолда, 70 дан ортиқ ҳайдовчи тегишли ҳужжатларсиз транспорт воситасини бошқараётгани аниқланган.

Хабарда 1 кунлик рейд куни 200 дан зиёд автомобиль вақтинчалик жарима майдончаларига қўйилгани айтилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1