Кениянинг Fokker 50 юк ташувчи самолёти Найробидаги аэропортдан ҳавога кўтарилиши билан фонар илинган устунга урилиб кетди ва шу заҳотиёқ пастдаги бинолар устига қулаган.
Ҳодиса эрта тонгда юз бергани сабаблари бинолар ичида ҳеч ким бўлмаган.
Ҳалокат туфайли аэропорт маълум вақт ўз ишини тўхтатишга мажбур бўлди ва қисқа вақт ичида ўз ишини давом эттира бошлади. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС хабар беради.