1

Янги асаларичилик мажмуаси яратилаяпти

ЖАМИЯТ 01.05.2018, 15:46
Янги асаларичилик мажмуаси яратилаяпти

Айни пайтда Тошкент вилоятининг Қибрай туманида янги асаларчилик мажмуаси бунёд этилаяпти. Бу ерда асал берувчи ўсимликлар қаторида, асалари парваришлаш ҳам йўлга қўйилади. Шунингдек, тармоқ учун зарур ускуналар ишлаб чиқариш цехлари фаолияти йўлга қўйилади, деб ёзади "Халқ сўзи" нашри.

Илм-фан ва ишлаб чиқариш уйғунлиги таъминлаш мақсадида жорий йилдан Тошкент давлат аграр университетида очиладиган махсус кафедра, қишлоқ хўжалигига ихтисослаштирилган илмий-тадқиқот маркази ҳам мазкур мажмуага жойлаштирилади.

“Ўзбекистон Асаларичилари” уюшмаси раиси Шерали Суярқуловнинг айтишича, яқинда уюшма БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) билан келишувга эришган. Унга кўра, мазкур ташкилот томонидан 2018—2021 йилларда ушбу мажмуани ривожлантириш учун 400 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1