АсосийDunyo

Сурия ҳарбий базасида портлаш содир этилди

'Сурия ҳарбий базасида портлаш содир этилди'ning rasmi

Суриянинг Хама шаҳрида жойлашган Сурия ҳарбий базасида портлаш содир этилди, деб хабар берди РИА новости нашри.

Халеп қишлоғидаги базада кетма-кет ҳаводан берилган зарбалар оқибатида портлаш рўй берган. Шундан сўнг, ҳудудда ёнғин келиб чиққан. Мазкур ҳодиса оқибатида 26 киши қурбон бўлгани хабар қилинмоқда.

Сурия инсон хуқуқлари обсерваторияси берган маълумотларга кўра, уларнинг кўпчилиги Ироқ ва Эрон фуқароларидир. Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, Сурияда шу кунга қадар 140 та ҳаво ҳужуми амалга оширилган.

    Бошқа янгиликлар