АсосийDunyo

Хитойда эгизаклар фестивали бўлиб ўтди

'Хитойда эгизаклар фестивали бўлиб ўтди'ning rasmi

Хитойнинг Юнан провинциясида эгизаклар халқаро фестивали бўлиб ўтди, деб хабар берди ТАСС нашри.

Ўн тўртинчи маротаба ўтказилаётган ушбу тадбирда минглаб эгизаклар иштирок этди.

Фестивалда дунёнинг 10 дан ортиқ мамлакатидан эгизаклар иштирок этишди. Биргина Хитойнинг ўзидан 22 жуфт эгизак қатнашди. Тадбир давомида эгизаклар ўртасида бир қанча мусобақалар ҳам ташкил этилди.

“Мен бу фестивалда деярли ҳар гал иштирок этаман. Бу менинг 12 маротаба қатнашаётган фестивалимдир. Фестивалда ўзимиз каби эгизакларни кўриш ёқимли. Биз турли тадбирларда ўз чиқишларимизни намойиш этдик”, деди эгизаклардан бири Баи Ханг.

Фестиваль доирасида истеъдодли эгизаклар иштирокида концерт дастурлари ҳам бўлиб ўтди. Шунингдек, кўчаларда байрам зиёфатлари ташкил этилди.

    Бошқа янгиликлар