АсосийDunyo

Торонтода қурбон бўлганлар ёдга олинди

'Торонтода қурбон бўлганлар ёдга олинди'ning rasmi

Канаданинг Торонто шаҳридабундан бир неча кун аввал юк машинаси ҳайдовчиси пиёдалар устига автомобилни ҳаракатлантириши оқибатида 10 киши ҳаётдан кўз юмган эди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Шаҳарда воқеақурбонларини хотирлаш тадбирлари бўлиб ўтди.

Торонто шахри кўчаларида минглаб одамлар қурбонларни хотиралаш мақсадида турли тадбирлар ўтказишди. Шаҳар ҳокимияти биноси олдида бўлиб ўтган маросимда Канада бош вазири Жастин Трюдо ва шаҳар губернатори Жили Пайет ҳам иштирок этишди.

Одамлар қўлларида "Барчани севиш керак, нафратга ўрин йўқ" деган ёзувли баннерларни кўтариб олишди. Ўн икки соат давом этган тадбирда маросим иштирокчилари воқеа содир бўлган майдонга боришди.

Маҳаллий этник ва диний гуруҳ аъзолари кўчаларда нутқ сўзлаб, одамларни бағрикенглик вабошқаларга нисбатан меҳрли бўлишга чақиришди. Шундан сўнг, қурбонлар хотирасига бағишлаб мотам қўшиғи куйланди.

Эслатиб ўтамиз, 23 апрель куни марказий кўчалардан бирида ҳайдовчи қасддан одамлар устига юк машинасини ҳайдаган эди. Бунинг оқибатида 10 киши қурбон бўлган бўлса, яна 16 киши жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган. Воқеани содир этган шахс шу жойнинг ўзида қўлга олинган.

    Бошқа янгиликлар