1

Тиббиёт қўлқоплари энди ўзимизда ишлаб чиқарилади

ЖАМИЯТ 02.05.2018, 09:22
Тиббиёт қўлқоплари энди ўзимизда ишлаб чиқарилади

Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги Жалабек қишлоғида йилига 33 миллион жуфт тиббиёт қўлқопи ишлаб чиқариш қувватига эга корхона иш бошлади.

Жумладан, Олтинкўл туманидаги “Gold grawn farma” масъулияти чекланган жамияти томонидан тиббиёт қўлқоплари ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилди.

Умумий қиймати 17 миллиард сўмдан ортиқ мазкур лойиҳа доирасида барпо этилган корхона ҳудуди 1,5 гектардан иборат. Қурилиш-монтаж ишлари учун 7 миллиард сўм маблағ сарфланди. Илғор технологиялар билан жиҳозланган ушбу замонавий корхонада ишчи-хизматчиларнинг самарали фаолият юритиши учун барча шароит яратилган. Корхона ҳудуди, атрофида катта хажмдаги ободолаштириш ишлари амалга оширилган.

Айни пайтга қадар юртимизга жарроҳлик қўлқоплари асосан четдан келтирилар эди. Заводнинг ишга туширилиши билан ушбу воситага бўлган эҳтиёж тўла қондирилади. Бу ерга хориждан 1 миллион 200 минг долларлик замонавий ускуна ва технологиялар келтириб ўрнатилди.

14.jpg

15.jpg

"Корхонамизда йилига 33 миллион жуфт стерилланган ва стерилланмаган сифатли тиббиёт қўлқоплари ишлаб чиқарилади. Маҳсулотимизни ички бозордан ташқари қўшни давлатларга экспорт қилиш ҳам режалаштирилган", - дейди “Gold grawn farma” МЧЖ раҳбари Рустам Ҳайдаров.

ЎзА хабарига кўра, Завод ишга туширилиши билан 120 киши доимий иш ўрнига эга бўлди. Уларнинг 70 фоизи хотин-қизлардир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1