14 кишилик чанғичилар гуруҳидан омон қолганлардан 5 нафарининг аҳволи оғир эканлиги айтилмоқда. 4 киши эса енгил гипотермия ташхиси билан касалхонага ётқизилди.
Полициянинг айтишича тоғда тўсатдан бошланган қор бўрони чанғичиларни ғафлатда қолдирган. Улар бир кеча очиқ ҳавода тунни ўтказишга мажбур бўлишган. Жабрланганларни қутқариш ишларига 8 та вертолёт жалб этилди. Ҳалок бўлганлардан бири тоғдан йиқилиши оқибатида, 3 киши касалхонага олиб борилгандан сўнг, яна бир киши зарур тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай душанба куни вафот этди.
Чанғичилар Италия, Франция ва Германия фуқаролари бўлишган.






