Австралиялик 104 ёшли олим Девид Гудол эвтаназияни амалга ошириш учун Швецарияга сайёҳатга боришни режалаштирмоқда, деб хабар берди РИА новости нашри.
Эвтаназия, бу табиий йўл билан ўз ҳаётини тўхтатиш бўлиб, қонуний жиҳатдан ўз жонига қасд қилиш ҳисобланмайди.
Академик шу кунга қадар 100 дан ортиқ экологияга оид илмий ишларни амалга оширган.
Яқиндагина 104 ёшни қарши олган Девид Гудол ўз яқинлари ва дўстларидан эвтаназияни амалга ошириш учунуларнинг розилигини олди. Шундан кейин Швецарияга боришга қарор қилди.
“Мен шу ёшга етганимдан афсусдаман. 104 йиллик умримни жуда яхши ўтказдим. Бироқ энди яшашдан мақсадим қолмади. Ўзимни бахтли ҳис қилмай қўйдим. Шу сабабли ҳаётимни ўз хоҳишим билан тўхтатишга қарор қилдим” деб ўз ҳаракатларига изоҳ берди Девид Гудол.
У дунёдаги энг кекса олим ҳисобланади. Гудолнинг фикрича, кексаларга ўз ўлим вақтларини белгилаш ҳуқуқи берилиши лозим. Шифокорларнинг таъкидлашича, Гудолда ҳеч қандай жиддий касалликлар йўқ. У 90 ёшигача теннис ва шу каби спорт ўйинлари билан шуғулланиб келган.
Яқин кунларгача олим Университетда дарс берган.