1

Ҳайдовчи ​йўл патруль хизмати ходимини уриб кетди

ЖИНОЯТ 03.05.2018, 15:40
Ҳайдовчи ​йўл патруль хизмати ходимини уриб кетди

Тошкент шаҳрининг М.Улуғбек туманида 2 май куни соат 19.00ларда, “Toshkent Avto Agent” МЧЖ ҳайдовчиси, Ш.Алиев ўзига бириктирилган “Кобальт” русумли автомашинасини “М.Улуғбек-Дўрмон йўли” кўчалари чорраҳасида ҳайдаб кетаётиб, шу чорраҳада хизмат олиб бораётган, ЙПХ инспектори, кичик сержант Ю.Султоновни уриб юборган.

Натижада кичик сержант Ю.Султонов жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.

Шунингдек, 2018 йилнинг 2 май куни соат 07:40ларда Бухоро вилояти Ромитан туманида Д.Ғоибов “Нексия” русумли автомашинасини Ғузор-Нукус А-380 автомобиль йўлида бошқариб кетаётиб, йўлнинг 411 км.га етган вақтида бошқарувни йўқотиши натижасида, автомашина ағдарилиб кетган. Натижада автомашина салонида йўловчи сифатида кетаётган, Г.Н (исми ўзгартирилган) тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1