1

Бухорода шахслар ўртасида келиб чиққан жанжал ўлим билан тугади

ЖИНОЯТ 04.05.2018, 14:01
Бухорода шахслар ўртасида келиб чиққан жанжал ўлим билан тугади

Қашқадарё вилояти, Муборак тумани, Муборак МФЙ, Туркман қишлоғида яшовчи, Қоровулбозор тумани Жарқоқ МФЙ ҳудудидаги “Фахриддин – Тўра” фермер хўжалигида чўпон бўлиб ишлайдиган, 1978 йилда туғилган И.Ў.нинг Жарқоқ ҚВПга вафот этган ҳолдаги жасади олиб келинганлиги тўғрисидаги хабарга кўра воқеа жойига тезкор-тергов гуруҳи юборилади.

Марҳумнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида олиб борилган суриштирув ишлари давомида Самарқанд вилояти, Нуробод тумани, Тутла МФЙ, Ғудбинди қишлоғида яшовчи, 1980 йилда туғилган М. Ҳ. ва марҳум И.Ў. ўрталарида келиб чиққан жанжал оқибатида Ҳ. М. “ИЖ” русумли мотицикл устида ўтирган И. Ў.нинг бош қисмига қўли билан уриб, йиқилгандан сўнг яна оёғи билан дўппослаганлиги натижасида оғир тан жароҳати олган И.Ў. вафот этганлиги аниқланган.

Бухоро ИИБ хабарига кўра, ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1