АсосийJamiyat

Тошкент шаҳар ҳокими уруш фахрийларига Президентининг эсдалик совғаларини топширди

'Тошкент шаҳар ҳокими  уруш фахрийларига Президентининг эсдалик совғаларини топширди'ning rasmi

Тошкент шаҳар хокимлиги 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан пойтахтимизнинг ҳар бир туманидаги уруш қатнашчилари, меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиб, байрамона кайфиятни улашмоқда.

4 май куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бир қатор уруш фахрийлари хонадонларида бўлиб, Президентининг эсдалик совғаларини топширди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар берди.

Ҳукуматимиз, халқимиз ардоғида бўлган бу нуронийлар, уларга кўрсатилаётган ғамхўрликдан мамнун. Тилидан шукрона тушмайди. Дуоларида юртимиз тинчлиги, озодлиги, ободлик ва фаровонлик, тараққиёт бардавом бўлишлигини тилайди.

Кексаларни қадрлаган ва уларга муносиб ҳурмат кўрсатган, ёшларни ҳар томонлама қўллаб – қувватлаган, хотираси уйғоқ миллат ва халқ ҳеч қачон кам бўлмайди.

    Бошқа янгиликлар