Пайариқда "кредитор"ини ўлдирган аёл 13 йилга қамалди

ЖИНОЯТ 07.05.2018, 12:51
Пайариқда "кредитор"ини ўлдирган аёл 13 йилга қамалди

Самарқанд вилояти Пайариқ туманида яшовчи Анора Олимова болалар кийимини сотиш билан шуғулланарди. Топган-тутгани оиласига етарди, бироқ аёл бунданда кўпини истади.

Аввалига у янгаси Мунира Саломовадан 200 АҚШ доллари олди. Бунинг ҳисобидан Анора бизнесини кенгайтиради, бироқ бу ҳам унга камлик қилди.

Кейинги сафар у янгасидан 2 минг “кўкидан” қарзга олади ва пулларни уч ойдан сўнг фоизи билан қайтаришига қариндошини ишонтиради.

Бироқ, қарзни қайтариш муддати тезда келди. Мунира ҳар куни ундан пулларни қайтаришини талаб қилди.

Анора қандай қилиб “кредитор”дан қутулиш йўлларини излай бошлади ва бир куни ўзи билан метал бўлагини олиб Муниранинг уйига борди.

Янгаси қарзни олиб келди, деб ўйлаб баҳри-дили очилиб кетди. Бироқ бундай эмаслигини билгач, уни уриша кетди.

Анора қулай пайтни пойлаб метал билан аёл бошига ўрди. Мунира йиқилиб тушганини кўриб, қочиб кетди.

Шифокорлар 3 кун давомида жароҳатланган аёлнинг ҳаётини сақлаб қолишга уринишди. Бироқ Мунира вафот этди.

"Зарафшон" нашрининг хабарига кўра, Анора Олимова Самарқанд вилояти Жиноий ишлар бўйича суди қарори билан 13 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1