АҚШда 4 киши шу қаторда бир болакай кучли пўртана қурбони бўлишди, дея хабар беради Wheather Channel телеканали.
Нью-Йоркнинг Мэдисон округида бир неча бинолар қулаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди. Мэдисон округи ёнғин хавфсизлиги бошқармаси маълум қилишича, уч кишининг ўлимига кучли шамол сабаб бўлган. Воқеа Сиракьюс шаҳрида содир бўлди.
Мэриленд штатига ҳам кучли пўртана етиб келди. Кэрролл округида бир нафар бола ҳалок бўлган, 8 киши жароҳатланган. Маълум бўлишича, соғломлаштириш оромгоҳида бўлган болалар устига кучли шамол оқибатида дарахт қулаган. Барча жароҳатланган болалар тезда шифохонага етказилди.





