АсосийJamiyat

Байрам дастурида атоқли шоир ва санъаткорларимизнинг шеър ва қўшиқларига кенг ўрин берилди

'Байрам дастурида атоқли шоир ва санъаткорларимизнинг шеър ва қўшиқларига кенг ўрин берилди'ning rasmi

Саҳна ортидаги улкан мониторда Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги ҳаёт акс эттирилган лавҳалар ўтади.

...Ўзбекистон санъат арбоби Туроб Тўланинг «Она монологи» янграйди.

Машҳур сухандон Юрий Левитаннинг уруш бошлангани тўғрисидаги эълонни ўқиган овози янграйди. Йигитлар Ватан ҳимоясига отланади. Иккинчи жаҳон уруши воқеалари тасвирланади.

Бу йилги Хотира ва Қадрлаш куни тадбирларида Иккинчи жаҳон урушида халқимизнинг тинчлиги ва омонлиги йўлида ўз жонини фидо қилган боболаримизни хотирлаш, бугун орамизда бўлган фахрийларимизнинг кўнглини кўтариш, умрига умр қўшишдек олижаноб мақсад кўзланган. Зеро, уларнинг қаҳрамонлиги қалбларимизга фахр туйғусини бағишлайди.

Байрам дастурида атоқли шоир ва санъаткорларимизнинг шеър ва қўшиқларига кенг ўрин берилгани Хотира ва Қадрлаш куни мазмун-моҳиятига мос тушган. Ҳамид Олимжоннинг «Фашизм балоси», Зулфиянинг «Жангга кетган ўғилга», Ғафур Ғуломнинг «Сен етим эмассан» шеърларининг муаллифлардан ёзиб олинган парчалари эшиттирилганда, қалблар ларзага келди.

...Туроб Тўланинг "Қасос оламиз", Камтарнинг "Фронтдан хат", Ҳабибийнинг "Кўргум келур", Ғафур Ғуломнинг «Йигит омон бўлса», Константин Симоновнинг "Жди меня", Яков Галицкийнинг "Синий платочек" шеърларига басталанган қўшиқлар янгради.

ЎзА хабарига кўра, концерт ҳарбий оркестр ва миллий ижрочилар иштирокида давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар