АсосийJamiyat

Ижтимоий фаол бўлмаган аёллар орасида аноним савол-жавоблар ўтказилди

'Ижтимоий фаол бўлмаган аёллар орасида аноним савол-жавоблар ўтказилди'ning rasmi

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида истиқомат қилаётган уй бекалари, ижтимоий фаол бўлмаган аёллар орасида аноним савол-жавоблар ўтказилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева Facebook’даги саҳифасида маълум қилди:

"Доимо аёллар билан қанчалик очиқ, юзма-юз суҳбатлашмай, уларнинг қалбида ҳеч кимга айта олмайдиган гаплари борлигини сезиб тураман.

Шу сабабдан, Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида истиқомат қилаётган уй бекалари, ижтимоий фаол бўлмаган аёллар орасида аноним савол-жавоблар ўтказишга қарор қилдик. Аноним сўровнома натижалари асосида аёлларга нисбатан адолатсиз муносабатларнинг туб илдизи ўрганилади.

Уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида муаммоларнинг ечими буйича аниқ ва асосли чора-тадбирлар акс эттирилган “Йўл харитаси” ишлаб чиқилади.

Аноним сўровноманинг ижобий томони шундаки, аввало бу орқали аёллар билан диалог ўрнатилади ва уларнинг ҳеч кимга айта олмайдиган ғаму- ташвишлари, армонларини билиб олишга имкон туғилади".


Бундай амалиёт Республика миқёсидаги бошқа ҳудудларда ҳам ўтказилиши назарда тутилган.

    Бошқа янгиликлар