АсосийJamiyat

Самарқандда янги институт ташкил этилди

'Самарқандда янги институт ташкил этилди'ning rasmi

Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти негизида Самарқанд ветеринария медицинаси институти ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Самарқанд ветеринария медицинаси институтини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори билан Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти негизида Самарқанд ветеринария медицинаси институти ташкил этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар қилади.

Қарор билан Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти негизида Самарқанд ветеринария медицинаси институти ташкил этилиб, институт ва унинг қошидаги академик лицей Олий ва ўрта таълим вазирлиги тизимига ўтказилди.

Институтда ветеринария ва чорвачилик соҳаси учун янги замонавий билимларга эга бўлган олий маълумотли мутахассис кадрлар тайёрланади.

2018–2019 ўқув йилида Институт магистратура босқичига (50 киши) Ўзбекистон фуқароларини қабул қилиш тўлиқ давлат гранти асосида амалга оширилади.

Институтнинг бакалавриат босқичига қабул квотаси 800 киши, шу жумладан тўлов-контракт асосида 525 киши, давлат гранти асосида 275 киши этиб белгиланди.

    Бошқа янгиликлар