Жорий йилнинг 4 май куни Самарқанд шаҳрида бахтсиз ҳодиса рўй берди.
Тахминан соат 12:45 ларда Самарқанд шаҳар 71-сонли умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Ҳ.Ж муассасанинг орқа томонидаги эски дарвозадан сакраб ўтаётганда дарвоза устига қулаб тушиши оқибатида вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






