1

Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди

ЖАМИЯТ 12.05.2018, 09:55
Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди

Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди, деб хабар берди Адлия вазирлигининг матбуот хизмати.

Қарор билан 2018 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 17 май кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотига мувофиқ:

- мутасадди ташкилотларга жамоат ташкилотлари билан биргаликда Рамазон ойини азалий анъана ва қадриятларимиз руҳида ҳар томонлама муносиб ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш;

- муқаддас ойда ёрдамга муҳтож ва эҳтиёжманд кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оилалар ва маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш, буюк алломалар, азиз-авлиёларимизнинг зиёратгоҳларини, қабристонларни ободонлаштиришга қаратилган тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида аҳамият бериш топширилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1