АсосийJamiyat

Тошкентда йўловчи автобуси каналга тушиб кетди (видео)

'Тошкентда йўловчи автобуси каналга тушиб кетди (видео)'ning rasmi

Бугун, 12 май куни соат 15:20 да Яшнобод тумани Оҳангарон кўчасида 119-йўналиш бўйича ҳаракатланиб кетаётган “Исузу” русумли автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотганлиги сабаб транспорт воситаси каналга тушиб кетган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мултимедия маркази хабар қилди.

Қурбонлар йўқ. Уч нафар йўловчи енгил тан жароҳати олган ва уларга амбулатор тарзда тиббий ёрдам кўрсатилган.

Автобус ҳайдовчиси енгил тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Юз берган ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

    Бошқа янгиликлар