АсосийJamiyat

Тошкентда 11 ёшли бола бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди

'Тошкентда 11 ёшли бола бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди'ning rasmi

12 май куни Тошкент шаҳрида нохуш воқеа рўй берди. "Анхор-Локомотив" истироҳат боғининг маъмурияти хабарига кўра, 11 ёшли бола бевақт ҳаётдан кўз юмган.

Хабар берилишича, соат 21:35 да Мирзо Улуғбек туманидаги мактаб ўқувчиси С.М.Н. (2007 йилда туғилган) Зулфияхоним кўчасиги «Локомотив» боғида чархпалакда учаётган вақтида ҳушидан кетган.

Болакай зудлик билан 1-шаҳар клиник шифохонасининг қабул бўлимига олиб борилган вақтида вафот этган.

13-14 май кунлари боғда барча кўнгилочар тадбирлар тўхтатилган.

    Бошқа янгиликлар