1

Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш осонлашмоқда

ЖАМИЯТ 14.05.2018, 11:53
Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш осонлашмоқда

2018 йил 14 май кунидан бошлаб, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг огоҳлантириш талонини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармасининг қуйидаги манзилларида қўшимча тест режимида амалга оширилади, деб хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати.

- Юнусобод тумани давлат хизматлари маркази – Юнусобод тумани, Осий кўчаси 4-“А” уйда жойлашган. Юнусобод ва Мирзо Улуғбек тумани аҳолисига ҳизмат кўрсатади.
- Учтепа тумани давлат хизматлари маркази – Учтепа тумани, Фарҳод кўчаси, 21-уйда жойлашган. Учтепа, Чилонзор ҳамда Сирғали тумани аҳолисига хизмат кўрсатади.
- Миробод тумани давлат хизматлари маркази – Миробод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 31-уйда жойлашган. Миробод, Бектемир, Яшнобод ва Яккасарой тумани аҳолисига хизмат кўрсатади.

Хизмат кўрсатиш вақти – Душанба, Сешанба, Чоршанба, Пайшанба, Жума кунлари соат 09:00 дан 18:00 гача. Тушлик 13:00 дан 14:00 гача.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1